Меню

Қашқадарё

18.08.2020 2186

“НАСАФ”НИНГ ЖАДВАЛДАГИ ЎРНИ ЭРТАГА МАЪЛУМ БЎЛАДИ

Футбол

 

Маълумки, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият боис футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати – Суперлига баҳслари  9-турдан сўнг иккинчи маротаба тўхтатилган эди.

Навбатдаги рестарт кеча Тошкент шаҳрида марказлашган ҳолда бошланди. Энди бу ёғига ўйинлар шу тарзда давом эттирилади.

10-турнинг дастлабки ўйинлари “Бунёдкор” – “Металлург”, АГМК – “Локомотив” ҳамда “Насаф” - “Суғдиёна” жамоалари иштирокида бўлиб ўтди.

“Бунёдкор” “Бухоро”ни 2:0 кўринишида мағлуб этган бўлса, АГМК “Локомотив” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Насаф” эса бу йилги мавсумда анча барқарор ўйин кўрсатаётган “Суғдиёна”ни йирик ҳисобда доғда қолдирди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Ислом Кенжабоев пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Бобур Абдухолиқов Ойбек Бозоровнинг узатмасини голга айлантирди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Ҳусайн Норчаев “Насаф”нинг учинчи голини киритди. Ҳисоб – 3:0.

Бугун яна 3 та ўйин ўтказилади. Эртага бўлиб ўтадиган “Сурхон” – “Навбаҳор” баҳси эса турни якунлаб беради.

Кечаги ғалабадан сўнг “Насаф”   4-ўринга кўтарилиб олди. Аммо бугун ва эртага ўйин ўтказадиган “Қўқон” ҳамда “Навбаҳор”  жамоаларининг натижасига қараб ўз ўрнида қолиши ёхуд 5 ёки 6-ўринларга тушиб кетиши ҳам мумкин.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!