Меню

Қашқадарё

06.01.2018 636

“НАСАФ”НИНГ ТЎРТ НАФАР ВАКИЛИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА

Яқинда терма жамоанинг мусабақада иштирок этадиган якуний таркиби эълон қилинди. Аҳамиятли томони, ушбу таркибдан “Насаф” жамоасининг 4 нафар футболчиси ўрин олган. Жумладан, ҳимоячи Азизжон Ғаниев, ярим ҳимоячилар Одил Ҳамробеков, Дониёр Нарзуллаев ҳамда ҳужум чизиғи вакили Бобур Абдухолиқов терма жамоа таркибида Осиё чемпионатида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, вакилларимиз гуруҳ учрашувларида Қатар, Хитой ҳамда Уммон футболчиларига қарши майдонга тушади.

30 январь куни эса “Насаф” футболчиларини Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги халқаро ўйин кутиб турибди. Бу баҳсда жамоамиз чемпионатнинг гуруҳ баҳсларига йўлланма олиш учун ўз майдонида Иорданиянинг “Ал-Файсали” клуби тўсиғини енгиб ўтиши лозим.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!