Меню

Қашқадарё

30.01.2018 748

“НАСАФ” ФУТБОЛЧИСИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИСИ ДЕБ ТОПИЛДИ

Ёш футболчиларимизнинг тарихий ғалабаси халқимизга улкан қувонч ва шодлик бахш этди. Уларнинг қалбида фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдириб юборди. Бутун халқимиз бу ғалабани катта ҳаяжон ва хурсандчилик билан қарши олди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионларига ўзининг самимий табригини йўллаб, уларни ғалаба билан қутлади. Барча футболчиларга Президентимиз совғаси – “Малибу” автомобиллари топширилди.

Эътиборли томони, Ўзбекистон U-23 сафида чемпионатда “Насаф”нинг 4 нафар футболчиси ҳам иштирок этиб, ўзларининг ишончли ўйинлари билан терма жамоамизнинг финалга қадар етиб боришига ва ҳал қилувчи баҳсда ғалаба қозонишига  ўз ҳиссасини қўшди. Жумладан, Азизжон Ғаниевнинг Жанубий Корея дарвозасига узоқ масофадан йўллаган голи мусобақанинг энг чиройли голларидан бири сифатида қайд қилинган бўлса, терма жамоа таркибида ажойиб ўйин намойиш қилган ярим ҳимоячи Одилбек Ҳамробеков мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Унга мусобақа ташкилотчилари томонидан 20 минг АҚШ доллари тақдим қилинди.

Айни вақтдаги маълумотларга кўра, Осиё чемпиони бўлган “Насаф” вакилларига вилоят ҳокимлиги томонидан ҳам совғалар ҳозирланган.

 

Ж.ҚИЛИЧЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!