Меню

Қашқадарё

14.05.2024 4068

Наргиза Азизова - "Йилнинг энг яхши дояси" номинацияси ғолиби

Пойтахтда 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган ўтказилган тантанали  маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” ҳамда “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловларининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Иккинчи танловда иштирок этган  Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-сон оилавий поликлиникаси патронаж дояси Наргиза Азизова  “Йилнинг энг яхши дояси” номинацияси  бўйича биринчи ўринни қўлга киритди.

-  Халқаро сертификатга эга доялик бўйича 5 ойлик ўқув курсида таҳсил олиб, ўз билимимни оширдим, - дейди Наргиза Азизова. - Айни пайтда режа асосида хонадонма-хонадон юриб, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор  аёлларнинг соғлиғини назорат қилиб борамиз. Уларнинг саломатлигидан шикояти бўлмаса, бизга билдирилган ишончни оқлаган бўламиз.

Шунингдек, кўрик-танловнинг “Йилнинг энг яхши фельдшери” номинацияси бўйича иккинчи ўринни Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси фельдшери Юлдуз Эргашева, “Йилнинг энг яхши тиббий лаборанти” номинацияси бўйича 3-ўринни Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё  вилоят филиали серологик лаборатория лаборанти Наргиза Фозилова эгаллади.

Ғолибларга танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!