Меню
Қашқадарё
Намойишга чиққан афғонлар консуллик эшигига ўт қўйди
Эронда Афғонистон фуқароларига нисбатан яхши муносабатда бўлинмаётганига қарши ўз юртида намойишга чиққан афғонлар форсларнинг Ҳиротдаги консуллик биноси эшигига ўт қўйди, шунингдек, норозилик акциялари мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам кузатилди, дея хабар тарқатган маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Қайд этилишича, жойлардаги хавфсизлик хизмати ходимлари бир қанча намойишчилар қўлга олингани ҳақида маълум қилган.
Tolo News телеканали хабарига кўра, Пойтахт Кобулда жойлашган Эрон элчихонаси яқинида ўтган намойиш иштирокчилари расмий Теҳронни афғонларни мамлакатдан мажбурий депортация қилиш, шунингдек, у ердаги Афғонистон фуқароларига нисбатан зулм ўтказишни тўхтатишга чақирган. Улар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган гўёки Эронда афғонлар таҳқирланаётганига оид видеода акс этган ҳолатлар юзасидан норозилик изҳор қилишган.
Аммо, телеканал таъкидлаганидек, Эрон элчихонаси масъуллари ушбу видеоларни бир гуруҳ шахсларнинг Кобул ва Теҳрон, шунингдек, икки мам-лакат халқлари ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштиришга уриниши деб атаган.