Меню
Қашқадарё
“НАФОСАТ-2017”: ХОТИН-ҚИЗЛАР КИЙИНИШ МАДАНИЯТИГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ
Унда вилоят, Қарши шаҳри ва туманлар хотин-қизлар қўмиталари раислари, “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят, туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари, тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар иштирок этди.
- Ҳар бир хотин-қиз ўзи ишлаб турган ташкилот нуфузи ва услубини таъминлаш, шу нуқтаи назардан кийиниш маданияти орқали профессионаллик, ишбилармон ёндашув ва яхши дидга эга бўлиш билан ажралиб туриши лозим, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Рисолат Эшқобилова. - Дизайнерлар ўртасидаги ушбу кўрик-танлов кийиниш маданиятига янгича ёндашувни кўзда тутади. Танловда 18 ёшдан юқори, дизайнерлик фаолияти ҳамда мазкур соҳада камида бир йиллик тажрибага эга бўлган, турли соҳа вакилларининг фаолиятидан хабардор, ишга замонавий ёндашиш борасида янги таклифларга эга аёл ва эркак дизайнерлар иштирок этишлари мумкин.
Кўрик-танлов 4 та асосий йўналиш - “Ишбилармон ва етакчи аёл”, “Талаба қиз”, “Ижодкор аёл” тимсоллари ҳамда “Эркин мавзу” номинациялари бўйича ўтказилади.
Шунингдек, ушбу кўрик-танлов орқали дизайнерларимизнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш, улар фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларини тарғиб этишга кўмаклашиш ҳам режалаштирилган.
Ташкилий қўмита йиғилишида танловнинг вилоят босқичини юқори савияда ўтказиш, иштирокчиларни кенг жалб этиш юзасидан фикрлашиб олинди.
Шоҳиста БОЗОРОВА