Меню
Қашқадарё
НАФАҚА ПУЛИ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ УЧУН ҲАМ ПУЛ БЕРИШ КЕРАКМИ?
Тасаввур қилинг, бирор маҳаллада раис ёки котиб сифатида ишлайсиз. Ҳузурингизга ёрдам сўраб биров келди. Дейлик, нафақа пули сўраб.
Аслида нафақани боқувчиси йўқ, шароити оғирлар сўрайди. Хўш, бундай одамга ёрдам берасизми? Албатта, берасиз. Унинг мушкулини аритиш, турмушига кўмаклашишни шунчаки одамгарчилик деб биласиз. Энди бир ўйлаб кўринг, остонада сарғайиб, ёрдам сўраб келган бир ғариб, бева-бечорадан ҳам бирор нарса тама қилиш учун одам қанчалик пасткаш бўлиши керак?
Шаҳрисабз шаҳридаги Уйчилик МФЙ котиби Ж.Г. ана шундай кимсалардан экан. У фуқаро Қ.З.дан 14 ёшгача нафақа пули муддатини узайтириб бериш эвазига 430 минг сўм олганини қандай изоҳласа бўлади?
Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла котибига нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва у суднинг қора курсисида ҳаром луқма касофатини татиб кўришига тўғри келди.