Меню

Қашқадарё

26.08.2022 4480

Қўнғиротдаги кам таъминланган оилаларга 5 минг бош товуқ тарқатилади

 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг вилоят бўлими ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан мазкур жамғарманинг Қўнғирот тумани бўлинмаси ҳисоб рақамига 300 миллион сўм ўтказиб бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида кам таъминланган, вақтинчалик даромад манбаини йўқотган фуқароларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур ҳужжатга мувофиқ, ўтказилаётган маблағ Қўнғирот тумани маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 5 минг бош товуқ тарқатишга сарфланади.

Илгари хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи чоғида Оролбўйини биргаликда  ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари муайян вилоятлар, жумладан, Қўнғирот тумани Қашқадарё вилоятига бириктирилган эди. Шундан келиб чиқиб, тегишли “йўл харитаси”га асосан вилоятимиз маҳаллий бюджетидан қўнғиротлик нуронийлар ва ёшларнинг ёзги мавсумда мароқли дам олиши ҳамда Қўнғирот туманидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларга катта миқдорда маблағ ажратилган.

 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!