Меню

Қашқадарё

13.06.2024 5544

Ўн асрдан кейин инсон қандай кўринишда бўлади?

Сунъий идрок (СИ) 1000 йилдан кейин одамлар қандай кўринишда бўлишини кўрсатувчи тасвирларни яратди, деб ёзади LADBible манбаси. Ижтимоий тармоқларнинг жорий фойдаланувчиларини бундай тахмин қўрқитиб юборган.

СИ версиясига кўра, ўн асрдан кейин инсон тери қисмлари ўрнини алмаштирадиган симлар ва механик қурилмалардан иборат роботлашган юз кўринишига эга бўлади. Бироқ дастур Ер аҳолисининг барчаси киборгларга ўхшаш бўлишини башорат қилмаган, бу фақат баъзи бир тоифаларга тааллуқли.

Инсон зоти вакилларининг яна қанчадир фоизи, СИ башорати бўйича, катта-катта кўзли, сочсиз бошли, бурни шакли ўзгарган келгиндиларга ўхшаш бўлади. Компьютер мулоҳазасига кўра, бу сайёрадаги глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ.

Башорат XXI аср ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини қўрқитиб юборган. Одамлар агар у тўғри бўлса, бу яқин 100 йилда эмас, узоқ келажакда содир бўлишидан мамнун.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!