Меню

Қашқадарё

20.05.2017 2276

МУЗЕЙЛАР - ТАРИХ КЎЗГУСИ

Ҳақиқатан, музейлар Ватанимиз тарихига оид қадимги тошёзувлару битиклар, нодир қўлёзмалар ва ашёларни, осори атиқаларни сақлаб келаётган масканлар бўлиб, улар маънавий етук, комил инсонни тарбиялашда ўзига хос ўрин тутади. Сақланаётган тарихий ашёлару қўлёзмалар авлодларга тарихдан, аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади. Бу эса ёшлар қалбида ота-боболаримиз қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини уйғотади.

Шу куни Қарши шаҳридаги олий ўқув юрти талабалари, ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва мактаблар ўқувчилари, маҳаллалар фаоллари музейга ташриф буюриб, бу ердаги ноёб экспонатларни томоша қилишди.  Музей ходимларининг ҳар бир ашё ҳақида берган маълумотларидан баҳраманд бўлишди.

- Кун давомида бир ярим минг нафарга яқин воҳадошларимиз музейга келишди, - дейди музейнинг тарих бўлими мудири Дилнавоз Раҳматова. - Улар Қарши шаҳрининг эрамиздан аввалги VII-IV асрларга оид қадимги сўғд сополсозлик намуналари, аҳмонийлар даврига мансуб сопол идишлардан энг яқин тарихга қадар кўргазмалар билан яқиндан танишишди.

Қисқа муддат мозийга саёҳат қилган кишилар музейдан катта таассурот олишди ва ўзларининг тарихга оид билимларини янада бойитишди.

 

Азизбек НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!