Меню

Қашқадарё

13.07.2017 1931

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ МУҲОКАМАСИДА

Қайд этилганидек, шаҳар прокуратураси томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан прокурор назоратини амалга ошириш борасида ўтказилган текшириш ва таҳлиллар натижасига кўра 612 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди. Қарор ва тақдимномалар асосида 180 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди, қонунларни қўпол тарзда бузиш ҳоллари бўйича 26 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилди, 422 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Текширишлар ва тергов жараёнида аниқланган 418 миллион сўмлик моддий зарарларни айбдор шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлар иштирокида учрашувлар ўтказилиб, уларга қонунчиликда белгиланган тартибда тушунтиришлар, ҳуқуқий маслаҳат берилди, амалий ёрдам кўрсатилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Ибрагимов, шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Д.Давронов, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири О.Низомов, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Усмонов ва бошқаларнинг ҳисобот ва ахборотлари эшитилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш борасидаги фаолияти мувофиқлаштирилиб, улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик таъминлаб борилганига қарамасдан жорий йилнинг ўтган даврида умумий жиноятлар сони сезиларли даражада ошган. Шунга кўра, йиғилишда камчиликларни  бартараф этиш ва бу борада фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди. Ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган мансабдорлар танқид қилинди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди ва ижрога йўналтирилди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида вилоят прокурорининг ўринбосари С.Файзиев иштирок этди.

Улуғбек МУҲАММАДИЕВ,

Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!