Меню
Қашқадарё
МУТОЛАА УЧУН ЗИЙРАК БЎЛМОҚ КЕРАК
Китоблар бизнинг энг сўнгги дўстларимиздир, улар бизни алдамайди, ҳамиша ёнимизда туради ва кексайганимизда ҳам маломат қилмайди.
* * *
Очганингда ҳузурланиб, ёпганингда руҳан бойлигингни ҳис этган китобгина яхши китобдир.
* * *
Бобокалонларимиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак.
* * *
Китоб ўқишдан кўра арзон кўнгилхушлик ва айни пайтда узоқ давом этувчи ором бўлмаса керак.
* * *
Ҳамма нарсани ўқийвериш ярамайди, дилда туғилган саволларга жавоб бера оладиган китобларнигина ўқиш керак.
* * *
Китобларнинг сони эмас, унинг яхшиси фойда келтиради.
* * *
Қўлга тушганини эмас, обдан танлаб – саралаб ўқинг. Дид ва тафаккурингизни тарбияланг.
* * *
Модомики, ҳаёт жуда қисқа, бўш вақт эса жуда оз экан, биз уни саёз китобларни ўқишга исроф этмаслигимиз керак.
* * *
Буюк одамларнинг шуҳрати доимо уларнинг бу мақомга эришишда қандай воситани қўллагани билан ўлчанмоғи лозим.
* * *
Сизни ўйлашга мажбур этадиган китобларгина энг нафли китоблардир.
* * *
Ҳақиқий билим орттирмоқ учун одам яхши китобларни, яъни солиҳ, ақлли кишилар ва чинакам донишмандлар ёзган китобларни танламоғи лозим.
* * *
Ўқинг ва ўрганинг. Жиддий китобларни ўқинг. Қолганини ҳаётнинг ўзи тушунтириб беради.
* * *
Вақт борида шоҳ асарларни ўқиб қолинг, акс ҳолда бунга улгурмайсиз!
* * *
Бир вақтлар китобларнинг тақчиллиги илмнинг ўсишига зиён етказган экан. Ҳозир эса унинг кўплиги одамни гаранг қилиб, шахсий мулоҳаза юритишингга халал беради.
* * *
Барча чоралар билан инсониятни бўлмағур, кераксиз китобларни ўқишдан қутқармоқ керак.
* * *
Мутолаа инсонни билимдонлик сари, суҳбат топқирлик сари етаклайди. Ёзиш эса аниқликни таъминлайди.
* * *
Илмий асарларнинг энг янгисини, бадиий асарларнинг эса қадимгисини ўқиган маъқул.
* * *
Ёзувчи ёлғонни тўқийди-ю ҳақиқатни ёзади.
* * *
Агарки ҳикматли сўзда изоҳга муҳтожлик сезилса, демак, бу сўз тобига етмаган.
* * *
Аскар касалхона тўғрисида ўйламагани каби ёзувчи ҳам танқид ҳақида ўйламаслиги керак.
* * *
Сирлар китобида инсоннинг ўзи ҳам бор. Инсон барча моҳиятлар жо бўлган бир китобдир. У буюк сирларни ўзида пинҳон айлаган илоҳий мавжудотдир.
ДИЛФУЗА тўплади.