Меню

Қашқадарё

04.10.2021 1522

Мусулмонларни қаттиқ газабга солган рассом аянчли ўлим топди

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳажв қилиш учун ишланган карикатура муаллифи Ларс Вилкс ва уни охирги йилларда қўриқлаб келган икки полиция ходими автоавария натижасида ҳалок бўлди. Рассом автомобили Швециядаги  “Е4” магистраль йўлининг Крунуберг провинцияси Маркарюд муниципалитети яқинидаги қисмида юк машинаси билан тўқнашган.

ТАСС агентлиги тарқатган хабарга кўра, тўқнашувдан сўнг икки автомобиль ҳам ёниб кетган, юк машинаси ҳайдовчиси оғир жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилган. Терговчилар аллақачон уни сўроқ қилишга ҳам улгурган.

Ларс Вилкс номи унинг ўша карикатураси “Нерикес аллеханда” газетасида чоп этилгани ортидан тилга олина бошлаган эди. Рассомнинг бу  қилмишидан дунё мусулмон олами қаттиқ газабланди. Унга нисбатан бир неча бор суиқасд уюштирилди, у эса полиция ҳимоясида яшаб келаётганди.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!