Меню
Қашқадарё
МУШТАРАК ҚАДРИЯТЛАР ТАРАННУМИ
Миллатлараро тотувлик
Қарши давлат университетида таҳсил олаётган туркманистонлик талабалар учун Наврўз байрами ташкил этилди.
Маълумки, ўзбек ва туркман халқларини муштарак маданият ҳамда қадриятлар, урф-одат ва теран тарихий илдизлар ўзаро боғлаб туради. Икки халқнинг байрам тадбирлари, тўй томошаларини нишонлаш билан боғлиқ маросимларида ҳам ўзаро уйғунлик мужассам.
Университетда ўтказилган байрам тадбирида ҳам талабалар сумалак пиширишди, ўзбек ва туркман халқларининг миллий таомлари тайёрланди. Миллий қўшиқлар, рақслар тадбирга янада шукуҳ бағишлади.
- Айни пайтда университетнинг жамиятшунослик ва тарих факультети 2-босқичида ўқияпман, - дейди туркманистонлик Азиза Қурбонмуродова. - Бу ерда биз учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Ўзимни ҳеч ҳам бошқа давлатдагидек ҳис этмайман. Олийгоҳимизда Туркманистондан келиб таҳсил олаётган талабалар учун Наврўз байрамининг уюштириб берилиши ҳам бизни янада қувонтирди. Бунинг учун ташкилотчиларга ўз миннатдорлигимни билдираман.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.