Меню

Қашқадарё

04.04.2017 2216

МУСАҲҲИҲ ЯНГЛИШГАНДА…

Зўр (кўр) ҳассасини бир марта йўқотади.

Мушт (гўшт) суяксиз бўлмас.

Эрдан (элдан) ажралганни бўри ер.

Оғриган тилнинг (тишнинг) давоси - омбир.

Газ (гап) билан ош пишириб бўлмас.

Кармони (дармони) йўқнинг - армони кўп.

Сифатли (иффатли) қиз - парига тенгсиз.

Хўжали (жўжали) товуқдан дон ортмас.

Қўшнингга омонлик (ёмонлик) соғинма.

Эгри тишга (ишга) ривож йўқ.

Гадой нон топса, шўрва (тўрва) топмас.

Карвон ўтар, ити (изи) қолар.

Ўғрига (тўғрига) дуо ёғилур, эгрига бало.

Чиройли қизнинг ғози (нози) бор.

Ерга (терга) ботган - зарга ботар.

Гадонинг душмани адо (гадо) бўлади.

Жабр (сабр) қилсанг, бойлик ўзи келар.

Чоли (моли) кўпнинг хавфи кўп.

Тек тургунча, секин (текин) ишла.

Пулнинг (гулнинг) ҳам тикани бор.

ЖАҲОНГИР

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!