Меню
Қашқадарё
МУРОТЖОН АЗИМОВ – СЕНАТ АЪЗОСИ
Жараён
Вилоят мусиқали драма театрида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унинг кун тартибига битта – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига вилоятимиздан бўшаб қолган ўрин учун Сенат аъзосини сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.
Сайлов барча демократик талаблар асосида ўтказилди. Ҳар бир иштирокчининг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун кабиналар орқали яширин овоз берилиши таъминланди, бюллетенлар сайлов қутисига ташланди.
Саноқ комиссияси белгиланган тартибда номзодларга берилган овозларни санаб чиқиб, натижаларни эълон қилди.
Сайлов натижаларига кўра, вилоят ҳокими Муротжон Азимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.
Мажлисда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев иштирок этди.
А.ДАВРОН