Меню

Қашқадарё

11.10.2019 1611

МУНОСИБ МЕҲНАТ КЎЗДА ТУТИЛГАН

Таъкидландики, муносиб меҳнат - сифатли иш жойи, адолатли иш ҳақи, хавфсиз меҳнат шароитлари, ижтимоий ҳимоянинг ишончли даражаси, ўз меҳнат ҳуқуқларидан эркин фойдаланиш имкониятидир. Фаолиятдаги самарадорлик ва натижа айни шу омилга боғлиқ.

- Мамлакатимизда муносиб меҳнат тамойилларини амалга ошириш учун давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида Бош келишув имзоланган ва амалиётда қўлланмоқда, -  дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Исоқ Аҳмедов. - Унга кўра, минтақавий келишув, бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда эса 24 мингдан ортиқ жамоа шартномалари амал қилмоқда.

Тадбирда, 2019 йилда янги иш ўринларини ташкил этишга давлат буюртмаси жорий этилгани, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига мансуб шахслар учун субсидияланган бандлик амалга киритилгани, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ишсиз фуқароларга грантлар тақдим этилиши,  жорий йилда илк бора меҳнатга ҳақ тўлашнинг туман коэффициентлари тасдиқлангани бўйича ҳам маълумот  берилди.

Давра суҳбати қизғин савол-жавоблар асосида ўтди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!