Меню

Қашқадарё

12.11.2019 1550

МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 ноябрда  "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги  фармони эълон қилинди. Унга кўра, мукофотланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

 Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, илғор хорижий тажриба ва замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, чуқур билим ва юқори малакага эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

Умарова Хайитгул Рузиевна - Қамаши тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси педиатри

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

Усманова Мухтарам Баратовна - Нишон тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими ҳамшираси

"Шуҳрат" медали билан

Каримова Гулсара Райимовна - Яккабоғ туманидаги "Саховат" кексалар ва ногиронлар учун интернат уйи катта ҳамшираси

Ҳайитов Янгибой Чориевич -  вилоят ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази шифокори

Мукофотлар муборак, азиз тиббиёт ходимлари!

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!