Меню
Қашқадарё
Мухолифатга маслаҳат
Туркия мухолифати президент сайловининг иккинчи турида номзоди мағлубиятга учрагани ортидан ўз партиялари раҳбарлари, шунингдек, фикрлаш тарзини ҳам ўзгартириши керак. Мамлакатда чоп этиладиган Hürriyet газетаси шарҳловчиси шундай фикрда.
Нашрнинг ёзишича, мухолифатда боши берк кўчадан чиқишнинг икки йўли бор. "Биринчидан, улар ўз партиялари раҳбариятларини алмаштириши, кейин эса бундай фикрлаш тарзини ўзгартириши керак".
Шу билан бирга, газета Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг ҳозирги ғалабасини аввалги сайловларда қозонилган муваффақиятга нисбатан "муҳимроқ ва қийинроқ" деб айтган.
"Иқтисодиётнинг ҳолати, зилзила, пандемия. Эрдўған яна ғалаба қилди. Бундай шароитдаги ғалаба - катта муваффақият. Бу ғалаба аввалгиларидан муҳим", дея аниқлик киритади Hürriyet.
Аввалроқ Ражаб Тоййип Эрдўған Анқара шаҳрида жойлашган Бештепа қароргоҳида тарафдорлари олдида қилган чиқиши чоғида мамлакатга нисбатан қилинган "ифлос ўйинлар" муваффақиятсизликка учраганини маълум қилганди.
У 28 майда ўтказилган Туркия президенти сайловининг иккинчи турида 52 фоиздан ошиқроқ овоз билан ғалаба қозонган.