Меню

Қашқадарё

02.02.2022 1675

МУХБИРЛАРГА ҲАР ГАПНИ АЙТИБ БЎЛМАЙДИ

Олимпиада – 2022

    Бу ҳақда белоруслик спортчиларни қаттиқ огоҳлантириб қўйишди. Энди улар фақатгина ушбу мамлакат Миллий олимпия қўмитасида аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари ходимларига интервью беришлари лозим.

Пекинда бошланаётган Қишки олимпиада ўйинларида Белоруссиядан 29 нафар спортчи қатнашаяпти.

Спортчиларга нисбатан бундай қаттиқ талаб қўйилиши бежиз эмас. Ўтган йили Токио олимпиадасида енгил атлетикачи Кристина Тимановская ўз ватани Миллий олимпия қўмитасини танқид қилгани учун Минскка бадарға қилинишга ҳукм этилган эди. Халқаро олимпия қўмитасининг аралашуви билан спортчи Польшадан сиёсий бошпана топганди.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!