Меню

Қашқадарё

24.03.2018 1795

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЙГА КУЗАТИЛДИ

Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда ихчам ва замонавий армияни шакллантиришга устувор аҳамият қаратилмоқда. Тизимда амалга оширилаётган ўзгаришлар давр шиддатига мос, юқори малакали ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар сафига қўшиш имконини яратмоқда.

Маросимда муддатли хизмат давомида фаоллиги ва намунали хулқи билан ажралиб турган бир гуруҳ оддий аскарлар тантанали тақдирланди. Жумладан, юқори жисмоний салоҳият кўрсатган ҳарбий хизматчиларга Давлат хавфсизлик хизмати раиси томонидан йўлланган миннатдорлик хатлари берилди. Шунингдек, бир қанча йигитларга ҳарбий хизмат давомида намойиш этган мардлиги, жасорати, интизоми учун 1- ва 2-даражали кўкрак нишонлари топширилди. Ўтказилган синовлардан муваффақиятли ўтган ҳарбий хизматчилар эса ҳарбий қисм қўмондонлигининг ижобий тавсияномаларига эга бўлишди.

- Муддатли ҳарбий хизматга Жиззах вилоятидан чақирилганман, - дейди Илёсжон Одилов. – Ўтган вақт давомида командирларимиз берган билимларни пухта ўзлаштиришга ҳаракат қилдим. Армияда хизмат қилиб чиниқдим, ҳақиқий ҳаёт мактабини ўтадим. Албатта, бу келгуси ҳаётимда асқатади. Бир вақтнинг ўзида миннатдорлик хати, кўкрак нишони ва ижобий тавсиянома олганимдан бошим осмонга етди. Мақсадим – Ватан ҳимоясига қатъий бел боғлаш. Ҳарбий билим юртига ҳужжат топшириб, офицер бўлишни дилимга тугканман.

МИРЖАҲОН

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!