Меню
Қашқадарё
МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Хабарингиз бор, 12 декабрдан эътиборан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 57-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишни бошлади.
Вилоятимизда тузилган 917 та сайлов участкасида сайловчилар муддатидан олдин овоз беришлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган. Дастлабки куннинг ўзида вилоятда 31 нафар киши ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган бўлса, бугун ҳам бу жараён юқори савияда давом эттирилмоқда.
Жумладан, Қарши туманидаги Мустақиллик (собиқ Туморчи) қишлоғида истиқомат қилувчи Нодира Зойирова ҳам сайлов куни чет элда бўлади. Шу сабабли, муддатидан олдин ўзи танлаган номзодларга овоз берди. Ўзи истиқомат қиладиган қишлоқдаги 56-мактабда ташкил этилган 128-Нишон сайлов округига қарашли 193-сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилиб, сайлаш ҳуқуқидан фойдаланди.
- Мамлакат келажагига, юртимизда амалга оширилаётган сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон сайловларда, албатта, иштирок этиши шарт деб ҳисоблайман, - дейди Нодира Зойирова. – Гарчи сайлов кунида бошқа юртда бўлсам-да, ўзим муносиб деб билган номзод учун овоз берганимдан хурсандман.
Собир НАРЗИЕВ
Муаллиф олган сурат