Меню

Қашқадарё

19.05.2020 1887

МУБОРАК ВА ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

Бугун ўз сессияларини ўтказган халқ депутатлари Муборак ва Яккабоғ туман Кенгашлари депутатлари кун тартибига киритилган ташкилий  масалалар муҳокамаси асосида ҳудудларнинг янги ҳокимларини тасдиқлаб олишди.

Унга кўра, вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Эрназаров жамоатчиликка Муборак тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида таништирилган. 

Яккабоғда эса  Лутфиддин Абдуллаев туманнинг янги ҳокими сифатида таништирилган. Маълумотларга кўра, у анча йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлигида, ҳокимлик лавозимига келгунига қадар эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Муборак туманига 2017 йил январь ойидан жорий йилнинг апрель ойига қадар Ғайрат Жавлиев, Яккабоғ туманига эса 2019 йил 31 июлдан шу кунга қадар Абдурасул Сафаров ҳокимлик қилиб келаётганди. Уларнинг ишдан олиниш сабабларига расман изоҳ берилгани йўқ.

Ўз мухбиримиз

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!