Меню

Қашқадарё

31.03.2018 1663

МУАММО АЙТИЛДИ, ЕЧИМ КЎРСАТИЛМАДИ

Тадбир давомида мамлакатимизда барча ёшлар, хусусан, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган йигит-қизларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқариши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун кенг шароит яратилгани алоҳида таъкидланди. Қолаверса, улардаги ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, кун талабидан келиб чиқиб маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни аввал ички бозорга, сўнг хорижга экспорт қилиш бўйича имкониятлар бисёрлиги қайд этилди. Ёш ишбилармонларни қийнаётган муаммолар хусусида ҳам суҳбатлашилди.

- Темир панжара, дарвоза, стол-стул, замонавий эшиклар ва бошқа турли уй жиҳозлари ясаймиз, - дейди Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор Жаҳонгир Исматов. - Шахсий бизнесимни 3 йил аввал ўз маблағим асосида бошлаганман. Бугун ясаётган жиҳозларимизга аҳоли орасида талаб ошмоқда ва фаолиятимни кенгайтиришим учун менга имтиёзли кредит зарур. Аммо менда гаров таъминоти масаласида муаммо бор. Агар бу ҳал этилса, ишимни янада ривожлантирган бўлардим.

Аҳамиятлиси, тадбирда ўз муаммосини айтган ёш кўп бўлди, ҳар бирининг аниқ режаси бор, бироқ уни амалга ошириш учун кўмак керак. Тадбиркорликка қўл урмоқчи бўлган айрим ёшлар солиқ қонунчилиги ҳақида етарли маълумотга эга эмас. Бошқалари эса молиявий масалада қийналаяпти. Афсуски, мазкур давра суҳбатида тегишли соҳа вакиллари иштироки эътиборга олинмагани ёшлар кўтарган бу каби муаммолар юзасидан уларни қаноатлантирадиган жавоб топишга, бу борада тайинли гап айтишга имкон бермади.

С.АЛЛАЁРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!