Меню

Қашқадарё

04.04.2024 5109

Муқовасига инсон териси тортилган китоб кутубхонадан олинди

 

Француз ёзувчиси Арсен Уссенинг 1880-йилларда чоп этилган Des Destinées de L'Ame ("Қалб тақдири") китоби нусхаси инсон терисидан қилинган муқовасини алмаштириш учун Гарвард кутубхонасидан олинди. Бу ҳақдаги эълон муассаса сайтида пайдо бўлган.

Китоб кутубхонанинг асосий фондлари жойлаштирилган бинолардан бири - у 1936 йилдан бери сақланаётган Хоутонда қолади. Бироқ яна ҳамма хоҳловчиларга тақдим этиш мумкин бўлиши учун унинг муқоваси алмаштирилади.

Маълумки, ушбу нусханинг биринчи эгаси франциялик врач ва китоб тўпловчи Людовик Буланд (1839-1933 йй.) бўлган. У ўзида мавжуд Арсен Уссе асарини мижози танасидан унинг розилигисиз олинган тери билан мустақил тарзда жилдлаган. Кейин китоб америкалик дипломат, Гарвард битирувчиси кичик Жона Стетсон сақловида турган ва 1954 йилда унинг беваси "Қалб тақдири"ни университет кутубхонасига совға қилган. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!