Меню

Қашқадарё

12.08.2017 1942

МУҲОКАМА РУҲИДА ЎТДИ

Маълумки, жорий йил 12 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида сиёсий партиялар ва депутатлар фаолиятида устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббуслар сезилмаётгани, парламент ва депутатлик назоратининг самарали амалга оширилмаётганини танқидий баҳолаган эди.

Пленумда ушбу видеоселектор йиғилишда Президентимиз томонидан сиёсий партияларнинг бугунги фаолияти хусусида билдирилган танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, янги вазифаларни белгилаб олиш, партиянинг халқ орасидаги нуфузини ошириш, жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг ижро ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали депутатлик назоратини ўрнатиш каби қатор масалалар  муҳокама этилди.

Бунда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан қонунлар ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси устидан назоратни амалга ошириш, мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш ҳамда кенгаш доимий комиссиялари йиғилишларига таклиф киритишда сусткашликка йўл қўйилаётгани, айрим депутатларнинг ўз ваколатларидан тўлақонли фойдаланмаслиги, баъзи депутатларнинг партия ташкилотлари билан алоқани узганлиги каби салбий ҳолатлар кузатилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партия гуруҳининг ижрочи котиби лавозимини жорий этиш, депутатларнинг партия ташкилотлари ва ўз сайловчилари билан тизимли мулоқотини йўлга қўйиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда партия гуруҳлари ва партия ташкилотлари ролини ошириш, бу борада жойларда "вилоят-туман" тартибида ишлайдиган янги тизим жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Ушбу масалалар юзасидан амалга ошириладиган тадбирлар режаси тузилиб, тегишли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!