Меню

Қашқадарё

22.10.2016 2732

МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁНГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК

Тадбирда "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун талаблари ва Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури асосида бажарилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Маълумки, вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 884 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, участка сайлов комиссияларининг 7488 нафар аъзоси тасдиқланди. Тадбирда уларнинг олдида турган муҳим вазифалар, жумладан, сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан фикрлар билдирилди.

Хусусан, участка сайлов комиссиялари аъзоларининг миллий сайлов қонунчилиги ва уни амалиётда қўллаш борасидаги билимларини юксалтириш бўйича ўқув семинарлари, амалий учрашувлар ташкил этиш белгилаб олинди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!