Меню

Қашқадарё

14.12.2023 9751

Муҳандислар махсус техник ғилдираклар ўрнига совундан фойдаланишди

Канадада қурувчилар оғирлиги 220 тонна келадиган бинони 700 бўлак совун ёрдамида бошқа жойга кўчирди, деб ёзади UPI нашри.

Манбанинг хабар қилишича, 2018 йилда маҳаллий ҳукумат 1826 йилда қурилган иморатни бузиб ташлашни режалаштирган. Бироқ унга эгалик қиладиган компания ўзининг бинони кўчадаги йўлга яқинроқ жойга кўчириш ва янги пойдевор устига ўрнатиш бўйича режасини эълон қилган.

Лойиҳанинг барча деталлари келишилганидан сўнг қурилиш компанияси муҳандислари муваффақиятли тарзда иморатни янги жойга кўчирганлар. Қурилиш фирмаси хўжайини Шелдон Раштоннинг айтишича, икки экскаватор ёрдамида бино асоси остидан пўлат тўқима тортилган.

Қоида бўйича бундай ишларда махсус техник ғилдираклар ишлатилади, ушбу ҳолатда эса қурувчилар совундан фойдаланишга қарор қилишган ва уларга 700 бўлак восита зарур бўлган. Унинг ёрдамида иморат пўлат тўқима бўйлаб силжитилган ва керакли жойга ўрнатилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу усул бинони сақлаб қолишга ёрдам берган ва энди уни бузиб ташлаш талаб этилмайди.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!