Меню
Қашқадарё
МОСКВАГА ОЛИБ КЕТИЛАЁТГАН ТАРИХИЙ ТАНГАЛАР
Божхона назорати
Маълумки, миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга молик кўчар ашёлар, моддий буюмлар маданий бойликлар саналиб, амалдаги тартибга кўра, уларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тақиқланади.
Шунга қарамай мавжуд тартиб-қоидаларга риоя этишни хоҳламайдиганлар ҳам учраб туради. Хусусан, яқинда божхона ходимлари томонидан айни шундай уринишнинг олди олинди.
Қарши халқаро аэропортидан Қарши-Москва йўналиши бўйича учиб кетмоқчи бўлган фуқаро Ш.З.нинг хатти-ҳаракатлари шубҳа остига олиниб, унга тегишли қўл юклари рентген аппарати ёрдамида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, 5 дона тарихий аҳамиятга эга танга ноқонуний равишда олиб кетилаётгани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Б.САЙФИЕВ