Меню

Қашқадарё

24.11.2022 4719

Мораторийга қарамай, қатл амалга оширилди

Саудия Арабистонида охирги 12 кунда 15 киши гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун қатл этилди. Бу ҳақда Vice манбаси маълум қилган.

Қайд этилишича, ўлим жазосига тортилганларнинг аксарияти хорижликлардир. Тахминан, қатл этилганларнинг ўн нафари Покистон, Сурия ва Иордания, қолган беш нафари Саудия Арабистони фуқаролари ҳисобланади. 

Эсингизда бўлса, 2018 йилда Туркияда Washington Post журналисти, асли саудиялик Жамол Қошиқчига нисбатан уюштирилган суиқасд ортидан жаҳон ҳамжамияти танқидларига учраган араб мамлакати 2021 йилда қатлларга мораторий киритганди. Шунга қарамай, у ерда олий жазо ижроси ҳамон содир бўлмоқда. Ўшанда АҚШ марказий разведка бошқармаси ОАВ ходимига нисбатан амалга оширилган қотиллик ортида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон тургани тахминини илгари сурган.    

 Айтилаётган 15 кишига нисбатан қўлланилган қатл услуби юзасидан эса ҳеч қандай тасдиқ йўқ, чунки амалиёт яширинча бажарилган. Бироқ экспертлар отиш ва бошини танасидан жудо қилиш тахминини билдирган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!