Меню
Қашқадарё
МИЖОЗЛАР БИСЁР, ЯНГИ РЕЖАЛАР ҲАМ
Тадбиркорлик учун аввало пухта режа, ташаббускорлик ва доимий саъй-ҳаракат зарур. Шунингдек, бозор талабидан келиб чиқиб, рақобатдош ва харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш, фаолиятни босқичма-босқич кенгайтириб бориш айни муддао.
Ана шу тарзда мижозлар ишончини қозонган ва фаолиятига мустаҳкам пойдевор ярата олган субъектнинг янги марраларга эришиши муқаррар.
- "Алишер Алимардон" маъсулияти чекланган жамиятини таъсис этиб, яқиндагина профнастил том ёпгичлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, - дейди Миришкор тумани Янги ҳаёт маҳалласилик тадбиркор Беҳруз Исломов. - Ўтган йили банкдан 200 миллион сўм кредит олиб, ушбу маблағ ҳисобидан зарур жиҳозларни харид қилгандик. Ижарага бино олиб, керакли шарт-шароитларни ҳозирладик. Буюртмалар сонини кўпайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини оширдик.
Мижозлар сонининг ортиб бориши, молиявий имкониятларнинг кенгаяётгани фаолиятни янада ривожлантириш учун асқатаётгани эътиборга молик.
- Корхонамизда беш нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланган, - дейди тадбиркор. - Эндиги режаларимиз - яна ўнга яқин янги иш ўринлари яратиш ва ишлаб чиқариш хажмини кенгайтириш.
Собир НАРЗИЕВ
Муаллиф олган суратлар.