Меню

Қашқадарё

28.10.2022 5591

Миришкор туманининг вилоят саноатидаги улуши 2,8 фоизга етди

Матбуот анжумани

Миришкор туманида 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 417,3 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 142,4 фоизлик ўсишга эришилди. Туманнинг вилоят саноатидаги улуши 2,8 фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткич йил охирига бориб 3 фоизгача ошади.

Бу ҳақда Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида ўтказилган матбуот анжуманида Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаев маълум қилди.

Анжуманда тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилда туманда саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 205 тани ташкил этиб, 500 дан ортиқ ходим меҳнат қилмоқда. Бугунги кунда туманда аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти улуши 3,4 миллион сўмдан тўғри келмоқда. Йил охирига бориб ушбу кўрсаткич 4 миллион сўмдан ошади.

– Туманимизда аҳолининг даромади ва бандлигини таъминлаш борасида қишлоқ хўжалиги йўналишидан кейин саноат йўналиши етакчи ўринга чиқиб олди, – дейди туман раҳбари Шерали Санаев. – Мисол учун, жорий йилнинг бошида туманнинг чекка ҳудуди бўлган Помуқ шаҳарчасида “UNIVERSAL YASINA TEX” МЧЖ томонидан ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб,  250 нафар ишсиз аҳоли иш билан таъминланди. Бундан ташқари, Гулистон қишлоғида бир неча йилдан бири бўш турган ишлаб чиқариш объекти ўрнида йилига 26 минг тонна ун ишлаб чиқарадиган “The Best Agroxim Cluster” МЧЖ заводи қурилди. 100 дан ортиқ ишсиз аҳоли доимий иш билан таъминланишига эришилди. Миришкор маҳалласидаги бўш турган 2 та объект ўрнида “Mirishkor tekstil group cluster” МЧЖ томонидан 6 миллион дона тайёр трикож маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси жорий йилнинг 4-чорагида амалга оширилади. Мазкур объектнинг ишга туширилиши натижасида 400 та янги иш ўрни яратилади. Иккинчи истиқболли лойиҳа “Temur Hamkor Plast” МЧЖ томонидан йиллик қуввати 3000 тонна бўлган томат пастасини ишлаб чиқарадиган завод барпо этилмоқда. Ушбу лойиҳа 2023 йил 1-чоракда ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, натижада 80 нафар ишсиз аҳоли доимий иш билан банд бўлади.

Матбуот анжуманида саноат йўналишида 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди. Таъкидландики, туманда 2023 йилда Litai textile Overseas”, “Original Cotton Mirishkor” МЧЖ кластерлари томонидан  пахтани қайта ишлаш, чигитни чуқур қайташ ишлаш заводлари ва “Mirishkor Ratex Textile МЧЖ томонидан  ип-калава ишлаб чиқариш фабрикаси  ишга туширилиши самараси ўлароқ 900 нафарга яқин ишсиз фуқаролар доимий иш билан таъминланади.

Матбуот анжумани қизғин савол-жавоблар асосида ўтди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!