Меню
Қашқадарё
Минтақада тинчлик ўрнатишнинг калити
Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал-Маликий жорий йилда мамлакат мустақиллигини яна тўққизта давлат тан олиши кутилаётганини маълум қилди, дея хабар беради "Новости" ахброт агентлиги.
Аввалроқ президент Маҳмуд Аббос унинг давлати халқаро миқёсда тан олиниши минтақада тинчлик ўрнатишнинг калити эканлигини айтган эди. Айни вақтда 138 та мамлакат Фаластин мустақиллигини тан олган.
Риёд ал-Маликий ҳукумат давлат мустақиллигини тан олиш масаласига жуда жиддий қараши ва бу йил Фаластин мустақиллигини тан олган мамлакатлар сони 155 тага етиши кутилаётганини таъкидлаган.
Дипломатнинг аниқлик киритишича, айни вақтда ҳукумат Африка ва Америка қитъаларидаги яна икки давлат билан Фаластин мустақиллигини тан олиш масаласи устида ишлаяпти. Шунингдек, айни шу масала юзасидан Ғарбий Европадаги 7-8 мамлакат билан ҳам ишлар олиб борилаётганини қўшимча қилган.