Меню
Қашқадарё
МИННАТ БЕРИЛГАН ЭҲСОННИ ЙЎҚҚА ЧИҚАРАДИ
* * *
Билимлилик орқали нодонлик кўтарилади, азоб-уқубат бўлган шак-шубҳа ўрнига илм натижасида аниқлик киради.
* * *
Бугуннинг чорасини кўриб, эртага эҳтиёжи қолмаган киши ақллидир.
* * *
Неъматнинг қадри у йўқолгандагина билинади.
* * *
Илм даргоҳига кирар экансан, қалбинг кишини оздирувчи иллатлардан, одамни кўр қилиб қўядиган ҳолатлардан, чунончи, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, рақобатдан, очкўзликнинг қули бўлишдан озод бўлмоғи даркор.
* * *
Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, уядаги асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар.
* * *
Миннат берилган эҳсонни йўққа чиқаради.
* * *
Иккала даъвогар рози бўлишибди-ю, қози рози бўлмабди.
* * *
Ҳар бир кун учун ҳақ ва ҳақиқат ҳозир нарса.
* * *
Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.
* * *
Одамлар ўрганган, одатланган ва кўпчиликка маъқул бўлган нарсага (кўр-кўрона) қаршилик кўрсатма.
* * *
Ўз истагига эришишга тақдир ёрдам бермаган кишига маломат қилинмайди.
* * *
Одамлар ёқтирган кишилари тарафини олиб, ёмон кўрган кишиларини таъна қилишади.
* * *
Комил нарса ортиқчаликни ҳам, камчиликни ҳам қабул этмайди.
* * *
Ёлғончиликдан четланиб, ростгўйликка ёпишган кишини бошқа одам у ёқда турсин, ёлғончининг ўзи ҳам севиб мақтайди.
* * *
Тилларнинг турлича бўлишига сабаб — одамларнинг гуруҳларга ажралиб кетиши, бир-биридан узоқ туриши, уларнинг ҳар бирида бир-бирига эҳтиёж туғилишидир.
* * *
Ҳайвонларнинг табиатларида кушандаларидан нафратланиш, душмандан ўзини қўриқлаш бор.
* * *
Ҳасад билан ғазаб икки қанот бўлиб ҳаракатга келса, тоза ва чиройли ҳаётларни хира ва кудуратли қилиб юборади.
* * *
Ҳаддан ортиқ ғазаб ваҳшийлик келтиради ва бевақт қилинган лутф обрўни кетказади.
ЖАҲОНГИР тўплади.