Меню
Қашқадарё
МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ - ЁШЛАРНИНГ МАРДЛИК, МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИДИР
Кун аввалида театр залида китоблар кўргазмаси ва ярмарка савдоси, шеърий мушоира, ёш рассомларнинг ижодий кўргазмалари, Ватан посбонлари ҳаётига оид фото кўргазма ташкил этилди.
Уларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, фарзандлари, шу билан бир қаторда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчилар, талабалар ва ота-оналар иштирок этди.
- Кўргазмага фарзандларим Шуҳратбек ҳамда Динараларни олиб келдим, - дейди Қарши шаҳрилик Наима Султонова. - Бу ерда сўнгги йилларда чоп этилган турли бадиий китоблар билан танишдик. Фарзандларимни қизиқтирган айрим китобларни сотув бўлимидан харид қилдик.
Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб тадбир театр олдидаги очиқ майдонда пойтахтимиздан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар, вилоятимиз санъат усталари ҳамда ҳарбий оркестр томонидан намойиш этилган галаконцерт, ҳарбий хизматчиларнинг турли жанговар элементларни ўзида мужассам этган кўргазмали чиқишлари билан давом этди. Ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар, оркестр садолари остидаги ҳарбий маршлар, айниқса, ҳарбий хизматчилар томонидан турли жанг қуроллари, ҳарбий техникалар ёрдамида ижро этилган, дала жанг амалиётига ўта яқинлаштирилган кўргазмали чиқишлар йиғилганларда янада катта таассурот қолдирди.
Вилоятимизда ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Ж.БОЙМУРОДОВ
* * *
Суратларда: тадбирдан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.