Меню
Қашқадарё
Миллиардер ўзидан 50 минг доллар сўраган талабага тақиқ қўйди
Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари, тадбиркор Илон Маск Twitter аккаунт очиб, бот ёрдамида миллиардернинг шахсий самолёти қаердалигини кузатиб боришни йўлга қўйган ва бу ишини бас қилиш илтимосига жавобан ундан 50 минг доллар сўраган флоридалик 19 ёшли талаба Жек Суинига ижтимоий тармоқларда тақиқ қўйди.
"Мен SpaceX ва Tesla ишқибозиман, шунинг учун унда самолёт борлигини билардим. Уйладимки, бот у (Маск) қаерга йўл олгани ва нима билан шуғулланаётганини тушунишга ёрдам беради", дея гапирган Bloomberg агентлигига берган изоҳида Жек Суини.
Талабанинг тасдиқлашича, ўтган йил ноябрь ойида миллиардернинг ўзи у билан боғланган ва хавфсизлиги нуқтаи назаридан беш минг доллар эвазига аккаунтни ўчиришни сўраган. Ёш йигит Маскга қарама-қарши таклиф билан чиқиб, тадбиркордан 50 минг доллар сўраган ва уни коллеждаги ўқиши ёки Tesla Model 3 автомобили хариди учун сарфлашни режалаштирган. Якшанбада эса миллиардер уни барча ижтимоий тармоқларда "блок"ка киритган.
"Унга шунчалар вақт ва куч сарфладимки, мен ҳаммасидан воз кечишим учун беш минг доллар кам", дейди Жек Суини ва тадбиркор жуда дарғазаб бўлганини тахмин қилади.
Талаба йигит ҳалиям Маскнинг музокарага қайтишидан умидвор. У, шунингдек, бошқа таниқли шахслар, жумладан, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва Amazon асосчиси Жефф Безос самолётларини кузатиш бўйича ҳам шахсий бизнесини йўлга қўйган.
"Парвозларни кузатадиган компаниялар йилига миллионлаб доллар ишлайди. Агар мен уларда бор даромаддан кичик бир улуш олишни амалласам, хурсанд бўлардим", дейди Жек Суини.