Меню

Қашқадарё

25.08.2020 1476

МИБдан бўшатилганлар "кўчада" қолдими?

Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси органларида штатлар қисқартирилгани туфайли бюронинг Қамаши тумани бўлимидан бўшатилган ходимлар янги ишга жойлашиши муаммо бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

МИБ вилоят бошқармасининг расмий билдиришича,  Президентнинг "Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан, бюро органларида ходимларнинг штат бирликлари сони ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан  тегишли ходимлар Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисми ва 102-моддасига асосан иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида ёзма равишда огоҳлантирилган.

Фармон 4-бандида электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши бўйича вазифалар ўтказилиши муносабати билан "Ҳудудий электр тармоқлари" ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖларнинг тузилмалари фаолиятига қўшимча жалб қилинадиган ходимлар, биринчи навбатда, қисқартирилаётган бюро ходимлари ҳисобидан тўлдирилади, деб белгиланган бўлиб, ҳозирда бюро раҳбарияти ҳамда тегишли таъминотчи корхоналар томонидан ўзаро ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилаётган экан.

Қисқартиришга тушган ходимлар рўйхати шакллантирилиб, вилоят бандлик бош бошқармаси, Қашқадарё "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ҳудудгаз Қашқадарё" МЧЖга юборилган.

Маълум бўлишича, ҳозирда МИБ вилоят бошқармаси органларида хизмат қилган 105 нафар ходим янги ишга жойлаштирилган, уларнинг 44 нафари таъминотчи корхоналарда, 61 нафари бошқа ташкилотларда иш бошлаган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!