Меню
Қашқадарё
МЕРОС ҚОЛГАН УЙ-ЖОЙ МОЖАРОГА САБАБ БЎЛДИ
Аммо отаси вафот этганидан сўнг унинг уйи яқин қариндошлар ўртасидаги можарони юзага келтиради. Бунга эса туман ҳокимининг 2017 йил 20 июндаги тегишли қарори сабаб бўлган.
Яъни, Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ўша қарорида марҳум Р.Имомовга тегишли 5 хонали уй-жойнинг мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эътироф этилган. Лекин бу жойда 5 хонали уй йўқ. Марҳум отага тегишли 3 хонали ҳамда унинг ёнида ўғилнинг алоҳида 2 хонали уйи бор. Агар туман ҳокимининг қарори амал қиладиган бўлса, Қ.Имомов ўз уйини даъвогар қариндошига қолдириб, чиқиб кетиши керак эди.
Шу боис у туман ҳокимининг мазкур қарорини бекор қилишни сўраб Шаҳрисабз тумани маъмурий судига мурожаат этади. Суднинг ўрганишларидан сўнг даъвогар томонидан келтирилган далиллар ўз исботини топади ва Шаҳрисабз тумани ҳокимининг 2017 йил 20 июндаги тегишли қарори ҳақиқий эмас, деб топилади.
Аммо суд қарори энди иккинчи томоннинг норозилигига сабаб бўлади. Хусусан, туман ҳокимининг қароридан манфаатдор бўлган К.Усмонова вилоят маъмурий судига апелляция шикояти киритиб, Шаҳрисабз туман маъмурий судининг 2018 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда туман ҳокимининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўрайди.
Вилоят маъмурий суди апелляция судлов ҳайъати томонидан ҳолат ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ишга алоқадор қарори қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги, Қ.Имомовнинг уйи алоҳида эканлиги ва унинг марҳум отаси Р.Имомов номида бўлган уй уч хонадан иборат эканлиги аниқланди.
Шунга кўра, вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг қарори билан Шаҳрисабз тумани маъмурий судининг 2018 йил 27 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, К.Усмонованинг даъвоси эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди. Бу марҳум Р.Имомовнинг уй-жойига мерос ҳуқуқи фақат уч хонали уйга тегишли экани, Қ.Имомовнинг уйи эса ўзига қолишини англатади.
Р.АЗИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори
А.ЧУЛЛИЕВ,
вилоят прокуратураси гуруҳ раҳбари