Меню

Қашқадарё

22.11.2016 2894

МЕНИНГ ОВОЗИМ – ВАТАНИМ КЕЛАЖАГИ

 

Хусусан, Қарши давлат  университети  қошидаги 2-академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси ҳамкорлигида  “Конституция  давлатни давлат, миллатни миллат қилувчи асосий қомусий ҳужжатдир”, “Менинг овозим аҳамиятга эга” мавзуларида учрашув ташкил этилди. Унда лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбир давомида ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш, унда белгиланган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини нечоғлик билиб, амал қилишлари   борасида сўз борди.

Таъкидланганидек, сайлаш ҳуқуқи 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқаронинг Қонунда белгиланган асосий ҳуқуқларидан биридир. Тадбирда бу йилги сайловларда илк маротаба овоз берадиган йигит-қизларнинг мазкур муҳим сиёсий жараён ҳақидаги тасаввур ва қарашлари билан ўртоқлашилди.

* * *

Қарши педагогика коллежида эса вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Конституция – халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш кафолати”, “Менинг овозим – Ватаним келажаги” мавзуларида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўрганиш, ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, уларда мамлакат Бош қомусига ва қонунларига ҳурмат ҳиссини мустаҳкамлашга қаратилди. Шу билан бирга, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар берилиб, сайловда ҳар бир фуқаронинг овози жамият ҳамда давлатнинг барқарор ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги, бу нафақат муҳим конституциявий ҳуқуқ, балки айни вақтда сиёсий масъулият эканлиги алоҳида таъкидланди.

Худди шундай тадбирлар Қарши олимпия захиралари ҳамда Қарши тиббиёт коллежларида ҳам ўтказилди.

Аҳрор СОДИҚОВ, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши бўлим мудири

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!