Меню

Қашқадарё

03.03.2016 2217

“МЕНИНГ БИЗНЕС ҒОЯМ”

Унда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва бир қатор тижорат банклари масъул ходимлари, ўқитувчилар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Ўқув давомида битирувчи ёшларга мазкур танловни ўтказиш тартиби  ва унда иштирок этиш талаблари тушинтирилди. Шунингдек, иштирокчиларга тадбиркорликка оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, тижорат банкларининг кредит сиёсати, бизнес режа ёзиш талаблари, кичик бизнесни солиққа тортишдаги имтиёзлар, зарур технологияларни топиш ва сотиб олиш шартлари кабилар ҳақида маълумотлар берилди.

- Мазкур танловда иштирок этиш истагидаги ёшлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, - дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши қошидаги “Ёш тадбиркор” консультатив маркази раҳбари Адҳам Тоҳиров. – Танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган битирувчи ёшларга банклар томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан 200 баробаригача миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилади. Шунингдек, энг истиқболли деб топилган бизнес ғоя эгаларидан ўн нафари танловнинг республика босқичида иштирок этади. Аҳамиятлиси, республика босқичида ғолиб бўлган қатнашчиларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратиладиган кредитларнинг фоизлари “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши томонидан тўлаб берилади.

Худди шундай ўқув-тарғибот тадбирлари барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтказилиши режалаштирилган.

Замира РЎЗИЕВА.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!