Меню
Қашқадарё
МЕҲР ГЎЗАЛЛИКДАН УСТУН
Одам қанча баланд бўлса, кулгига шунча осон нишон бўлади, майдаларни мўлжалга олиш қийин.
* * *
Нуқсон катта бўлса, камроқ ғазаблантиради.
* * *
Аёлларнинг нафрати ҳам муҳаббат – фақат йўналиши ўзгарган.
* * *
Барча соғлом одамлар ҳаётни севади.
* * *
Биз халқнинг инсоний ҳуқуқлари учун эмас, илоҳий ҳуқуқлари учун курашамиз.
* * *
Муҳаббат! У барча туйғуларнинг улуғи ва виқорлисидир. Лекин унинг қудрати ҳадсиз ҳиммат ва ғайришуурий холислик билангина намоён бўлади.
* * *
Гўзал қофиялар кўпинча оқсоқ фикрларнинг қўлтиқтаёғи бўлади.
* * *
Ахлоқ – юракнинг оқиллигидир.
* * *
Ҳар бир одам – бир олам. Бу олам у билан туғилади ва ўлади. Ҳар бир қабрда бутун бир дунё тарихи ётибди.
* * *
Мен биладиган ягона гўзаллик соғлиқдир.
* * *
Муҳаббат қалбдаги тиш оғриғидир.
* * *
Ҳар ким аҳмоқ бўлиш ҳуқуқига эга.
* * *
Ақлли кишилар ичида фикрлайди, аҳмоқлар эса ҳаммага эълон қилади.
* * *
Тўй мусиқалари менга доим уруш олдидан чалинадиган довулни эслатади.
* * *
Тумшуқбоғ тутилган ит орқадан ҳуради.
* * *
Бекорчи одам тўкис бахтни ҳис қила олмайди, унинг юзида ҳамиша норозилик ва ҳафсаласизлик аломатларини кўрасиз.
* * *
Талантни биргина белги билан аниқлаймиз-қўямиз, лекин характерни билиш учун узоқ вақт ва давомли мулоқот зарур.
* * *
Бизни йиғлата олган драматургни мақташга одатланганмиз. Бироқ бу ишни ҳар қандай пиёз уддалай олади.
* * *
Таржимон туғма истеъдод эгаси бўлиши керак. У китобдаги энг муҳим ва энг яхши жиҳатни кўриши ва кўрсата билиши зарур.
* * *
Танқиднинг кўзлари ёшдан хира тортган пайтда унинг фикри аҳамиятга эга эмас.
* * *
Кечмиш – инсон қалбининг ватанидир. Баъзида олдин туйган ҳисларимизни қўмсаб қайғуга ботамиз. Баъзан ҳатто ўтган дардларимизни ҳам соғинамиз.
Изтироблар – ҳатто тасаввурдагиси ҳам – менга оғриқ беради.
* * *
Меҳр гўзалликдан устундир.
* * *
Юморни ақлсизлар уйидан фақат панжара ажратиб туради.
* * *
Қилич тақиб юриш урфдан қолгандан сўнг гапга усталик қуролини олиб юриш зарур бўлиб қолди.
* * *
Буюк эҳтирос бизни иккинчи бор йўқлаб келиши мумкин, лекин унинг боқийлигига кейин ортиқ ишонмай қўямиз.
* * *
Тугал насрий асар ёзиш учун шеър илмининг ҳам билимдони бўлиш зарур.
* * *
Буюк шоирларнинг асарларида иккинчи даражали қаҳрамонлар йўқ. Барча иштирокчилар ўз ўрнида бош қаҳрамондир.
* * *
Қаердаки китоб ёқилса, ўша ерда кун келиб инсон ҳам ёқилади.
* * *
Ҳар бир даврнинг ўз масалалари бўлади, уларни ечиб, инсоният олға қадам ташлайди.
Дилфуза тўплади.