Меню
Қашқадарё
МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ТАЪМИНЛАНАЯПТИМИ?
Шунга кўра, ушбу ташкилот ташаббуси билан Америка ва Канада меҳнаткашлари томонидан 1989 йилда иш жойларида жабрланган, ҳалок бўлган ишчиларга бағишлаб, “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” нишонланган. Ҳар йили 28 апрель санасида дунёнинг 100 дан ортиқ давлатида иш жойларида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинади. Уларда маҳаллий ҳокимият, касаба уюшмалари, иш берувчилар, меҳнат муҳофазаси мутахассислари қатнашади.
“Ўзбурғунефтгаз” акциядорлик компаниясида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан “Меҳнат муҳофазаси: ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам шу санага бағишланди.
Унда соҳа мутахассислари, корхоналарда меҳнат муҳофазасига масъул ходимлар ва касаба уюшмаси фаоллари иштирок этди.
Тадбирда Халқаро меҳнат ташкилоти ва унинг фаолияти, қабул қилинган конвенциялар мазмуни, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни амалиётга татбиқ этиш, “устоз – шогирд” анъаналарини ривожлантириш масалаларида фикрлашилди.
Давра суҳбатида “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Қашқадарё минтақавий бўлими, бандлик бошқармаси масъул ходимлари ҳамда йирик ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича муҳандислари сўзга чиқиб, хавфсиз меҳнат шароитлари меҳнат унумдорлиги ошишига ва барқарор фаолият юритишга асос бўлишини таъкидлашди.
Тадбир сўнгида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш бўйича ўтказилган Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшмаси қўмитаси”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши вакил” ҳамда “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича тақдирланди. Уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Шоҳиста БОЗОРОВА