Меню

Қашқадарё

04.09.2020 1432

Меҳмонхона ва автотранспорт воситалари хатлангач, қарз тўлаб берилди

        Солиқлар ўз вақтида тўланса, ҳамма вақтида маош олади, кексаларга пенсия, эҳтиёжмандларга нафақа, талабаларга стипендияни муддатида бериш имкони бўлади. Қолаверса, таълим, тиббиёт, қўйингки, фаровон ва яхши яшашимизга оид неки бўлсин, айни шу тушумлар ҳисобидан қопланади.

 Буни тўғри англаган борки, солиқларни кечикмай тўлашга интилади. Аммо бу ишни пайсалга соладиган ёки қасддан бўйин товлайдиганлар ҳам учраб туради.

 Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлимидан маълум қилишларича, солиқ қарздорликларини ундириш ва ўз вақтида тўламаганларнинг мулкларини хатлаб олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

 Жумладан, вилоят иқтисодий судининг жорий йил 18 июндаги ижро варақасига асосан қарздор “Gissarneftgaz” МЧЖдан ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

 Ижро ҳужжати юзасидан жамият балансидаги меҳмонхона ва автотранспорт воситалари хатлангандан сўнг қарзнинг 10 миллиард 416 миллион 594 минг сўмлик қисми тўлаб берилди. Ҳозирда қолган қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!