Меню
Қашқадарё
Мажбурий меҳнатга жалб этилган маҳбусларнинг ойлиги қанча?
Россия жазони ижро этиш федерал хизмати "срок" ўтаётган маҳбуслар ойлик маоши ҳақидаги маълумотларни очиқлади. Идора матбуот бюроси бошлиғи Кристина Паньшина сўзларига кўра, мисол учун: Белгород вилоятида маоши 224 минг рубль (1 рубль қиймати айни пайтда 144-145 сўм атрофида), Новгородда 102 минг, Приморск ўлкасида 94 минг, Волгоградда 80 минг рубль бўлган маҳкумлар бор.
Паньшинанинг "Известия" газетасига берган интервьюсида айтишича, жазони ташкилот объектларида ўтаётган маҳкумларнинг мажбурий меҳнатига тўланадиган ўртача ойлик маош озодликдан маҳрум этилган маҳбусларникидан бир баравар юқори, ҳатто қатор ҳолатларда ҳудудлар бўйича ўртача ойлик маошдан ошади. Шу боис, маҳбуслар озодликдан маҳрум этиш жойларидан жазони ўташ баробарида кўпроқ маблағ ишлаб топиш мумкин бўлган ахлоқ тузатиш марказларига тушишга интилади.
Матбуот бюроси бошлиғи сўзларига кўра, мамлакатнинг бизнес соҳаси вакиллари маҳбуслар билан ҳамкорлик қилишга тайёр ва аллақачон улар учун 11 ҳудудда 715 иш ўрни яратилган.
Хабар қилинганидек, аввалроқ Россия жазони ижро этиш федераль хизмати директори Александр Калашников мажбурий меҳнатга ҳақли ахлоқ тузатиш марказлари ташкилотларига маҳкумлар учун қаердаки ишчи кучи етишмаётган ва муҳожирлар ишлаётган йирик объектлар ҳақида таклиф киритганди.