Меню

Қашқадарё

26.08.2017 2193

МАВЖУД ТАЛАБ ҲАМ ТАДБИРКОР УЧУН РАҒБАТ

- Аслида тадбиркорлик оиламиз учун бегона эмас, - дейди корхона раҳбари Гулшан ўозиева. – Қайнотам ҳам, турмуш ўртоғим ҳам шу соҳада фаолият юритишади. Юртимизда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, соҳага қаратилаётган эътиборни кўриб,  менда ҳам ўз тадбиркорлик ишимни йўлга қўйиш иштиёқи туғилди. Бир қанча вақт қайси йўналишда иш бошлаш мумкинлигини ўйлаб юрдим. Сўнг ўзим қизиққан ва билган соҳа бўлгани, доимо маҳсулотга эҳтиёж мавжудлиги боис трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш фикрига келдим. Бу режамни оила аъзоларим ҳам қўллаб-қувватлаб, менга ҳар томонлама ёрдам беришди. Тижорат банки кредити эвазига 10 дона замонавий тикув машинаси, зарур жиҳозларни олиб келиб, фаолият бошладик.

Бугунги кунда корхонада эркаклар ва аёллар либослари, мактаб формалари, иш кийимлари, турли чойшаблар каби 25 турдаги тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг аксарияти олдиндан буюртма асосида корхона ва ташкилотларга етказиб берилаётган бўлса, яна бир қисми эса туман марказида ташкил этилган савдо дўкони орқали ички бозорга чиқарилмоқда.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, корхона маҳсулотларига талаб кучлилиги энди   фаолиятни янада кенгайтириш эҳтиёжини юзага келтирмоқда. Шу боис галдаги режа яна 10 дона замонавий тикув машинасини харид қилиб,  ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турини 50 тага етказишга қаратилган. Бу ҳудуддаги яна 10 нафар ёш иш билан       таъминланади, дегани.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: корхона фаолиятидан лавҳа.

С.Нарзиев олган сурат.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!