Меню
Қашқадарё
МАВЛУДА – ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ
Бокс
Болгария пойтахти София шаҳрида аёллар ўртасида бокс бўйича ўтказилган XIII Болқон халқаро турнирида мамлакатимиз спортчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Элшод Расулов шогирдлари мусобақада 2 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлдилар.
Қувончлиси, вилоятимиз вакиласи Мавлуда Мавлонова халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди.
Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 9 боксчи билан қатнашган бўлса, улардан 8 нафари шоҳсупадан ўрин эгаллади: Мавлуда Мавлонова ва Азиза Ёқубова олтин, Фарзона Фозилова, Феруза Казакова, Нигина Ўктамова, Хадичабону Абдуллаева, Навбаҳор Ҳамидова кумуш, Ситора Турдибекова эса бронза медаллар эгасига айланди.
Маълумот ўрнида, Мавлуда Мавлонова 1999 йил 10 май куни Китоб туманида туғилган. 2021 йилда Ўзбекистон ва сўнгра Осиё (Бирлашган Амир Амирликларида) чемпиони бўлди. Москвада ҳарбийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам олтин медални қўлга киритган.