Меню
Қашқадарё
Маст ҳайдовчининг автомобили давлат эгалигига ўтказилди
Благовещенск (Россия) шаҳрида суд маҳаллий фуқаронинг машинасини давлат фойдасига мусодара қилди. Бу ҳақда Амур вилояти судлари бирлашган матбуот хизмати хабар қилган.
Бундай жазо қўлланишига автомобилни такрор маст ҳолда бошқариш сабаб бўлган. Благовещенсклик 2020 йилда худди шундай қоидабузарлик учун 30 минг рубль миқдорида жаримага тортилиб, бир ярим йил давомида машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Ўтган йили апрелда ҳайдовчини текшириш учун тўхтатган автоинспекторлар яна унинг қонида алкоголь борлигини аниқлашган.
Суд ҳуқуқбузарни икки ярим йил муддатга машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 300 соатлик мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳақида ҳукм чиқарган, шунингдек, судланувчига тегишли Toyota Caldina русумли автомобиль давлат эгалигига ўтказилган.