Меню

Қашқадарё

13.07.2023 6584

Машҳур сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлган мамлакат уларнинг импортёрига айланиши мумкин

Швейцария мамлакатдаги сутчилик фермалари ёпилаётгани сабабли бутун дунёга машҳур пишлоқлар ишлаб чиқаришни тўхтатиб, тарихда илк бор сут импортёри бўлиши мумкин. Бу ҳақда сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари федерацияси президенти Борис Бере Le Temps манбасига берган интервьюсида маълум қилган.

"Швейцария пишлоқлари бутун дунёда машҳурлигига қарамай, уни ишлаб чиқариш тобора фойдасиз бизнесга айланиб бормоқда. Мамлакатдаги сут нархининг ҳозирги даражаси сутчилик фермаларига ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш имконини бермаяпти, шунинг учун улар фаолиятини тугатишга мажбур", деган федерацияси президенти.

Унинг сўзларига кўра, агар ҳукумат бирор чора кўрмаса, унда мамлакат четдан сут сотиб олишни бошлайди. Бироқ бундай ҳолат соғлом фикрга зид, чунки Швейцария кўплаб бошқа давлатлардан фарқли равишда тўлиқ сут ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги майдонларининг 80 фоизи яйлов.

Борис Беренинг қўшимча қилишича, савдо тармоқлари учун хориж маҳсулотларини сотиб олиш осонроқ бўлди, чунки улар арзонроқ. Бундан ташқари, Европада нархларнинг ўсиши истеъмолчилар арзонроқ маҳсулотлар, жумладан, нархи ҳамёнбоп пишлоққа эътибор қаратадиган бўлишига олиб келди.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!