Меню

Қашқадарё

02.07.2021 2133

Машҳур бренднинг энг арзон электромобили қанча туради?

Tesla компанияси икки йилдан сўнг ўз автомобиль русумлари қаторида энг арзон, яъни нархи 25 минг АҚШ долларидан ошмайдиган ва тегишли доирада пешқадамлар саналган Volkswagen ID 3, Nissan Leaf ва Kia e-Niro каби моделлар билан рақобатлашадиган электромобиллар ишлаб чиқаришни бошлайди.

Буюк Британиянинг "Autocar" нашри шу ҳақда хабар тарқатган.

Бренднинг 2017 йилда 35 минг доллардан сотила бошлаган Model 3 русумли енгил машинаси аввал энг арзон электромобиль ҳисобланарди. Ҳозирда унинг нархи 40 минг долларгача ўсган.

Янги ихчам Tesla хэтчбеги 2023 йилда сотувга чиқарилади. Компаниянинг янгиланган типдаги, айтилишича 50 фоиз арзонроққа тушадиган аккумулятор технологияси туфайли унинг баҳоси пасаяди, қуввати беш мартага кучли ва бир зарядлашда 16 фоизга кўпроқ масофа босиш захирасини таъминлайди.    

Tesla эълон қилган баёнотга кўра, янги аккумулятор блокларини ишлаб чиқариш кейинги йилдаёқ мумкин бўлади. Кимлар учундир ҳамёнбоп электромобилнинг Евро версияси Model 3 ва Model Y русумлари ўрнида, компания 2022 йил бошида Берлиндан унча узоқ бўлмаган жойда очишни режалаштирган немис заводида йиғилади. Унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 500 минг дона автомобилни ташкил этади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!