Меню

Қашқадарё

04.06.2021 1369

Машҳур бренд музқаймоқларининг 99 фоизи соғлом озуқа талабларига мос келмайди

 

Nestle компанияси ўз маҳсулотларининг катта қисми соғлом озуқа  принципларига мос келмаслигини тан олди.

Бу ҳақда "Financial Times" газетаси ёзди.

 Қайд этилишича, компания ишлаб чиқарадиган озиқ-овқат ва ичимликларнинг атиги 37 фоизи беш баллик рейтинг тизими бўйича 3,5 балдан юқори баҳо олган. Бунда ҳайвонлар учун озуқалар ва шифобахш болалар егуликлари ҳисобга олинмаган.

 Nestle ишлаб чиқараётган кондитерлик маҳсулотлари ва музқаймоқларнинг 99 фоизи "соғлом озуқа" деб тан олиниши учун зарур бўлган балл - 3,5 остонасига ҳам яқин келмаган. Худди шунингдек, компаниянинг 96 фоиз ичимликлари ушбу кўрсаткичга мос келмайди.

 Бренднинг сув ва сутли маҳсулотлари энг соғлом озуқа дея тан олинган, холос.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!